Федерал тергов бюроси ички терроризмга қарши кураш бўлимини қисқартирмоқда
Шунингдек, Трамп маъмурияти ФТБнинг терроризмга қарши кураш бўйича қўшма тезкор гуруҳларига иммиграция чораларида ёрдам кўрсатишни топширган.

Фото: Reuters
АҚШ Федерал тергов бюроси (ФТБ) офисда ички терроризмга қарши кураш билан шуғулланувчилар штатини қисқартирди ва ушбу терговларни кузатиш учун ишлатилган воситадан воз кечди, деб хабар беради Reuters.
Агентлик суҳбатдошларининг сўзларига кўра, ФТБ ходимлари ички террористик операциялар бўлимидан бошқа жойларга ўтказилмоқда. Икки манбанинг айтишича, тахминан 16 киши бошқа жойга ўтказилган. Яна бир манба эса раҳбариятда бўлимни бутунлай тарқатиб юбориш масаласи муҳокама қилингани, бироқ якуний қарор ҳали эълон қилинмаганини билдирган.
Шунингдек, ФТБ ички терроризмга оид терговларни маркировкалаш амалиётини тўхтатган. Reutersʼнинг ёзишича, ушбу белгилаш тизими хизматга бутун мамлакат бўйлаб тегишли ишларни кузатиш ва тенденцияларни аниқлашда муҳим восита бўлиб хизмат қилган.
Бундан ташқари, АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти ФТБнинг терроризмга қарши кураш бўйича қўшма тезкор гуруҳларига иммиграция чораларида ёрдам кўрсатишни топширган.
Агентлик суҳбатдошларининг хавотирига кўра, бу ўзгаришлар ФТБнинг оқ танлилар устунлигини тарғиб қилувчи ва экстремистик гуруҳлардан келаётган таҳдидларни кузатиш қобилиятини заифлаштириши мумкин. Айрим собиқ амалдорлар эса аксинча, ўзгараётган таҳдидлардан келиб чиқиб ресурсларнинг қайта тақсимланиши ФТБ учун ноодатий ҳолат эмаслигини айтмоқда.
Журналистларнинг сўровларига ФТБ бевосита жавоб қайтармаган, бироқ бюро, «терроризм, зўравонлик жиноятлари, ноқонуний гиёҳванд моддалар савдоси ва киберҳужумлардан АҚШни ҳимоя қилиш»га интилаётганини таъкидлаган.
Аввалроқ АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет Пентагон ва мамлакат армиясининг юқори раҳбариятига кейинги беш йилда мудофаа харажатларини ҳар йили 8 фоиздан қисқартириш бўйича режа ишлаб чиқишни буюрганди.
Тавсия этамиз
«Арсенал» «Реал»ни ЕЧЛдан чиқариб юборди. Артета буни қандай уддалади ва «Мадрид»нинг муаммоси нимада?
Спорт | 12:20 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Путинга Украинада ўт очишни тўхтатишга 3 кун муҳлат берди
Жаҳон | 00:47
-
Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси КХДРни йирик ҳисобда енгиб, Осиё Кубоги финалига чиқди
Спорт | 00:31
-
Колумбияда сариқ безгак туфайли фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди
Жаҳон | 00:05
-
Номаълум эркак Флоридадаги университетда отишма уюштирди. Қурбонлар бор
Жаҳон | 23:41 / 17.04.2025
Мавзуга оид

21:37 / 17.04.2025
Трамп Федерал захира тизими раҳбарини истеъфога чиқаришга чақирди

17:01 / 17.04.2025
Трамп маъмурияти Хитойнинг DeepSeek чатботини АҚШда блоклаш масаласини муҳокама қилмоқда

12:46 / 17.04.2025
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?

12:00 / 17.04.2025