Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пансионатлар можароси. Қирғизистон рози бўлди
Қирғизистон Ўзбекистонга Иссиқ-Кўл вилоятидаги тўртта пансионат жойлашган ер участкаларини вақтинчалик фойдаланишга бериш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси президенти девонининг жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўйича бўлими хабар берди.
Унинг маълумотларига кўра, Қирғизистон Республикаси бош вазири Сапар Исоқов тегишли фармойишни имзолаган.
Хабар қилинишича, қарор Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида 1994 йилнинг 24 декабрь куни имзоланган абадий дўстлик тўғрисидаги Битимга мувофиқ қабул қилинди. Ҳужжат туризмни ривожлантириш ва тўғридан-тўғри сармояларни жалб этишга йўналтирилган.
Қарорга кўра, Ўзбекистоннинг «Золотые пески», «Роҳат НБУ», «Дилором» ҳамда «Бўстон» пансионатлари ҳудудида жойлашган бино ва иншоотларга эгалик ҳуқуқини расмийлаштириш тартиби ўрнатилмоқда.
Шу билан бирга, объектларга бириктирилган ер участкалари Қирғизистон мулкида қолади ва вақтинчалик фойдаланишга берилади.
Янги ҳужжатга кўра, пансионатлар жойлашган ерлар Қирғизистон Республикасига тегишли бўлишда давом этади, бироқ мулкнинг ўзи Ўзбекистон ихтиёрига ўтиши лозим. Ўзбекистон расмийлаштиришдан сўнг пансионатларни йил давомида ишлайдиган ва ишчиларининг 30 фоизи Қирғизистондан бўлган 3-4 юлдузли меҳмонхоналар даражасига етказиши керак.
Келишувлар доирасида Ўзбекистон томони Халқаро арбитраж судга берган даъво аризасини қайтариб олиши кўзда тутилган. Шу тариқа, мавжуд бўлган барча баҳсларни тинч йўл билан ҳал этиш мустаҳкамланиб қўйилади.
Мавзуга оид
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026
Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида янги пост очилди
20:10 / 25.05.2026