Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент Қирғизистонга доир яна бир халқаро шартномани тасдиқлади
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор имзолади.
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2017 йил 6 октябрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш учун жавобгарликни топшириш тўғрисидаги Битим тасдиқланди.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташки ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-таомилларини бажаргани ҳақида қирғиз томонига тегишли билдиришнома юборади.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга киргандан сўнг Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни белгиланган тартибда таъминлайди.
4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юкланди.
Мавзуга оид
21:06 / 07.07.2026
Қирғизистонда учиш чоғида самолётнинг шассиси синди
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
22:31 / 02.07.2026
Қамчибек Ташиев 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Аммо, жазо енгилроғига алмаштирилди
17:41 / 02.07.2026