23:40 / 13.12.2017
15124

“Титаник” ва яна 24 та фильм АҚШнинг миллий фильмлар рўйхатига киритилди 

Фото: Getty Images

АҚШ конгресси кутубхонаси директори Карла Хейден 25 та бадиий фильмнинг миллий  фильмлар рўйхатига киритилганини маълум қилди.  

“Фильмнинг Миллий рўйхатга киритилиши унинг Америка кинематографи тарихи ва мамлакат маданий мероси учун аҳамиятли эканининг тан олиниши ҳисобланади. Қўйилган вазифа – ҳар йили фақатгина 25 та фильмни танлаб олиш шошириб қўяди, чунки бу рўйхатга киритилишга лойиқ фильмлар жуда кўп”, деб айтган Хейден.

Фильмлар 1905 йилдан 2000 йилгача суратга олинган турли жанрдаги фильмлар орасидан танлаб олинган. Рўйхатга “Оскар”га сазовор бўлган “Титаник” (Titanic, 1997), “Пихини ёрган" (Die Hard, 1988) ва “Супермен” (Superman, 1978) каби фильмлар киритилган.

Рўйхатга кинематографнинг эрта даврларидаги “Нью-Йорк метроси ичи” (Interior of the New York subway, 1905), замонавий фильмлардан "Ёдда тут" (Memento, 2000) фильмлари ҳам киритилган.

Top