Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
24 ёшли аёл ёш қизнинг тилла зиракларини ечиб кетди
Бекобод туман ИИБга уй бекаси, 1982 йилда туғилган Моҳира Болтабоева (келтирилган исм-фамилиялар ўзгартирилган) ариза билан мурожаат қилиб, жорий йилнинг 1 ноябрь куни номаълум шахс, қизи вояга етмаган, 3-синф ўқувчиси, 2009 йилда туғилган Дилнура Болтабоевани қулоғидаги тилла зиракларини ечиб олиб воқеа жойидан яширинганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Олиб борилган тезкор чора тадбирлар натижасида ушбу жиноятни уй бекаси, 1993 йилда туғилган Дилдора Бўриева содир этганлиги аниқланиб, ушланди.
Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 166-моддаси 1-қисми билан (талончилик) жиноят иши қўзғатилди. Ашёвий далил олинди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.
Мавзуга оид
14:10 / 24.02.2026
Бекободда Ўзбекистон–Бошқирдистон технопарки қурилади
16:04 / 21.02.2026
Тошкентда хавфли рецидивист эркак ҳиндистонлик сайёҳнинг пулини тортиб олди
18:11 / 16.01.2026
Андижонда уюшган жиноий гуруҳ аъзолари ушланди
10:34 / 16.12.2025