Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Инспектор аввало халқ ишончини қозониши керак» – Самарқанд вилоят ИИБ тадбиридан
Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи А.Тошпўлатов шаҳар ва туман ички ишлар бўлимларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспекторлари билан учрашув ўтказди, деб хабар беради KUN.UZ’га вилоят ИИБ матбуот хизмати.
Тадбирда ҳудудларда тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш, жиноятчилик, турли ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитнинг барқарорлигини таъминлашда профилактика инспекторларига кўрсатилаётган эътибор, уларга яратиб берилаётган шароитлар муҳим аҳамият касб этаётгани ҳамда олдинда турган устувор вазифалар ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, тизим раҳбари ички ишлар органлари фаолиятига доир Президент қарорлари, яратилаётган приференциялар, хизмат тартиб-қоидаларидаги ўзгаришларга тўхталди.
Мулоқот давомида жорий йилнинг ўтган даврида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилган 1008 та маҳалладаги ҳолат муҳокама этилди. Жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишига йўл қўймаган 81 та маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва профилактика инспекторларига осойишталикни таъминлашда кўрсатган фаоллиги учун миннатдорлик билдирилди.
— Ички ишлар органлари ходимлари томонидан жойларда турли профилактик тадбирлар, аҳоли билан очиқ мулоқот ва ҳуқуқий тарғибот ишларини ўтказишга алоҳида эътибор қаратилаётгани ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишда қўл келяпти, — дейди Каттақўрғон туманидаги «Қўштепа» ва «Янгиобод» маҳаллалари профилактика инспектори Б.Қирқжигитов. — Мисол учун, ушбу саъй-ҳаракатлар натижасида жорий йилнинг шу давригача 6700 нафар аҳоли истиқомат қиладиган маъмурий хизмат ҳудудимизда бирорта жиноят содир этилмади. Бугунги тадбирда ҳар 10 кунда профилактика инспекторларининг олиб борган ишлари натижалари тўғрисида маҳалла фаоллари, кенг жамоатчилик олдида ҳисобот бериш тартибини жорий этиш ташаббуси илгари сурилди.
Шунингдек, тадбирда ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоатчилик билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ўғирлик, фирибгарлик ёки вояга етмаган, ўсмир ёшларни жиноят йўлидан қайтаришда ёш инспекторларга тажрибали мураббийларни бириктириш масаласи ҳам ўртага ташланди.
Мавзуга оид
17:45 / 05.06.2026
“АҚШга мурожаатингиздан хурсандмиз” - Шердор реставрациясига 500 минг доллар ажратилди
17:36 / 05.06.2026
Саида Мирзиёева UNEP ва GEF раҳбарияти билан учрашди
18:49 / 04.06.2026
Саида Мирзиёева Глобал экологик жамғарма Ассамблеясида иштирок этди
20:37 / 03.06.2026