Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«ИШИДга ёллаган». Петербургда ўшлик Обид Абдураимов 5 йилга қамалди
Фото: РИА "Новости"
Москва округ ҳарбий суди Санкт-Петербургда ИШИД террорчилик гуруҳига одамларни ёллаган шахсни беш йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида қарор чиқарди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».
Қирғизистоннинг Ўш шаҳридан бўлган Обид Абдураимов ўз айбини тан олгани айтилмоқда.
«Абдураимов Жиноят кодексининг 205.1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилсин, ҳамда унга умумий тартибли колонияда беш йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгилансин», - дея ҳукмни эълон қилган судья.
Аввалроқ Петербургда ИШИДга одамларни ёллаган икки шахс 6 ва 6,5 йилга қамалганди.
Мавзуга оид
19:18 / 06.02.2026
Самарқандда хориждаги фестивалга ўз фарзандларини юборган мансабдорлардан 28 млн сўм ундирилди
20:30 / 04.02.2026
Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилади
08:53 / 04.02.2026
Санкт-Петербургдаги байрамга иқтидорли ўқувчилар қолиб, амалдорларнинг фарзандлари борди
17:59 / 29.12.2025