Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кўчмас мулк билан битимлар учун яна 2 та маълумотномани онлайн олиш мумкин
2017 йилнинг 1 декабридан бошлаб ЯИДХПнинг янги версиясида Тошкент шаҳри ҳудудида кўчмас мулк объектига нисбатан xатлов ёки тақиқ мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш хизмати ишга туширилди, деб хабар бермоқда Norma.uz.
Шунингдек, кўчмас мулк билан операцияларда аниқ фуқаронинг мулк ҳуқуқи тўғрисидаги маълумотнома талаб этилади. Энди ушбу ҳужжатни ҳам электрон шаклда олиш мумкин.
Хизматлардан юридик ва жисмоний шахслар бепул фойдаланишлари мумкин. Сўров бажарилиши учун ариза берувчи ўз шахсий кабинетида кадастр рақамини ва манзилини ўз ичига оладиган яшаш жойи тўғрисидаги маълумотларни тўлдириши зарур.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, кўчмас мулк тўғрисида келиб тушаётган сўровлар бўйича ахборот автоматик режимда маълумотлар базасида мавжуд маълумотлардан шакллантирилади.
Айни пайтда ЯИДХПнинг «Кўчмас мулк» бўлимида қуйидаги интерактив хизматлардан ҳам фойдаланиш имконияти мавжуд:
• Олди-сотди, алмаштириш ёки ҳадя қилиш аризасини онлайн бериш;
• Ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномасини олиш учун буюртма бериш;
• Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш тўғрисидаги қарор учун буюртма.
Мавзуга оид
20:06 / 15.06.2026
Ер ва унда қурилган мулкка оид ҳуқуқларни эътироф этиш жараёни соддалаштирилди
08:31 / 05.06.2026
Кўчмас мулк бўйича маълумотларни аниқлашнинг янги тартиби жорий этилди
07:25 / 08.05.2026
Кўчмас мулк харидорларини аввалги эгасининг қарзидан ҳимоя қилиш таклиф этилди
23:28 / 23.04.2026