Ўзбекистон | 21:46 / 14.12.2017
30057
2 дақиқада ўқилади

Самарқанд шаҳрида кўп квартирали арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида улкан бунёдкорлик ва ободончилик ишлари амалга оширилмоқда. Самарқанд шаҳрида ҳам қуриб, фойдаланишга топширилган 405 та янги уй-жойлар шулар сирасидандир.

Янги барпо этилган уй-жойларини хонадон соҳибларига топширишга бағишланган тантанали тадбирда Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев сўз олиб, уй эгаларини қизғин табриклади ва юртимизда кам таъминланган аҳоли қатламини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган кенг кўламдаги ишларга тўхталиб ўтди.

 

«Кейинги бир йил давомида вилоятнинг шаҳар ва қишлоқларида ҳам йилда жуда катта ҳажмдаги қурилиш ишлари бажарилди. Биргина уй-жойлар қурилишини оладиган бўлса, ўтган қисқа вақтда 2000 га яқин янгиланган намунавий лойиҳадаги, арзон уй-жойлар бунёд этилди.

Бундан ташқари, Самарқанд шаҳрида олиб борилаётган ишлар таҳсинга сазовор бўлмоқда. Президентимизнинг Самарқанд вилоятига ташрифлари давомида янги лойиҳалар ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилмоқда. Янги йўллар очилиб, мавжудларини кенгайтирилмоқда», — деди Т.Жўраев.

Кўҳна ва навқирон шаҳарда қад кўтарган ушбу уй-жойлар Президентнинг 2016 йил 22 ноябрдаги «2017–2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асосида «СМП 151» МЧЖнинг моҳир қурувчилари томонидан қисқа муддатда ва сифатли қилиб бунёд этилди қурилиб,  фойдаланишга топширилди.

Уйларни қуриш асносида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган замонавий қурилиш материалларидан фойдаланилди. Муҳим жиҳатлардан яна бири — ушбу материаллар имтиёзли нархларда етказиб берилди. Уйлар атрофи дам олиш жойлари, болалар майдончалари, автомобиль тўхташ жойлари, чиқинди йиғиш пунктлари ташкил этилган.

Ўз мухбиримиз.

Бахтиёр Мустанов олган суратлар

Мавзуга оид