Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда банк тизимларидаги ёш ходимлар учун «Ёш иқтисодчилар» клуби ташкил этилади
Президентнинг «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги фармони ва «Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори доирасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Самарқанд вилояти бош бошқармаси тизимида ҳамда тижорат банкларида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Етакчилар кенгаши фаолиятини янада жонлантириш бўйича очиқ мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар беради KUN.UZ’га ЎзЁИ вилоят Кенгаши матбуот хизмати.
Очиқ мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Самарқанд вилояти Бош бошқармаси тизимида ҳамда тижорат банкларида фаолият юритаётган ёш ходимларни ҳамда барча тижорат банклари етакчилари иштирок этди. Мазкур учрашувда банк тизимида меҳнат қилиб келаётган ёш ходимларни иттифоқ фаолияти билан янада яқиндан таништириш, ёш ходимларни тижорат банкларда ташкил этилган бошланғич ташкилотларга аъзо бўлиши масалаларида сусткашлик билан қаралаётганлиги танқид қилинди ва ушбу жараёнга фаоллик билан киришиш муҳокама этилди.

Бундан ташқари, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Самарқанд вилояти бош бошқармаси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши билан тижорат банклари ўртасида ўзаро тизимли ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида бир неча масаласига алоҳида эътибор қаратилди..
Хусусан, Марказий банки Самарқанд вилоят бош бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда Самарқанд вилоятидаги банк тизимларида фаолият юритаётган ёш ходимлар ўртасида «Ёш иқтисодчилар» клуби ташкил этилади. Бундан ташқари, банк тизимида фаолият юритаётган ёш ходимлар ўртасида «Ёш банкирлар» танлови бўлиб ўтади.


Очиқ мулоқотда энг муҳим келишувлардан бири шу бўлдики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги Ф-5071-сон фармойиши «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган маҳкумларни афв этиш ҳақидаги материалларни тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида» фармойишига асосан, Самарқанд вилоятида афв этилган, эндиликда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида 19 нафар ёшларга Марказий банки Самарқанд вилоят бош бошқармаси ҳамда тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар берилишига келишиб олинди.
Мавзуга оид
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
17:45 / 05.06.2026
“АҚШга мурожаатингиздан хурсандмиз” - Шердор реставрациясига 500 минг доллар ажратилди
17:36 / 05.06.2026