Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурия ва Ливан ўртасида 5 йилдан бери ишламаётган чегара пункти қайта очилди
Фото: Getty Images
2012 йилда ишлаши тўхтатилган, Сурия ва Ливан чегарасидаги “Жувайсия” назорат-ўтказиш пункти 14 декабрда расман қайта очилди. Бу ҳақда Al-Manar телеканали хабар бермоқда.
Телеканал маълумотларига кўра, чегара пунктининг очилиши маросимида Сурия ички ишлар вазири Муҳаммад Иброҳим аш-Шаър ҳамда Ливан махсус хизмати бошлиғи Аббос Иброҳим иштирок этганлар.
Сурия вазири чегара пунктининг очилиши икки давлат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашига ишонч билдирган. У, шунингдек, назорат-ўтказиш пункти 15 декабрь эрталабдан ишчи тартибда фаолият юрита бошлашини қўшимча қилган.
Мавзуга оид
09:30 / 16.05.2026
Исроил ва Ливан ўртасидаги сулҳ 45 кунга узайтирилди
14:52 / 10.05.2026
Ливанда Исроил зарбаси оқибатида ўнлаб кишилар ҳалок бўлди
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
21:31 / 06.05.2026