Ўзбекистон | 11:00 / 15.12.2017
27985
2 дақиқада ўқилади

15=14. ХВЖ ва Статистика қўмитасининг Ўзбекистондаги инфляция даражасига берган баҳоси

Халқаро Пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида Давлат статистика қўмитаси вакиллари иштирок этди. Қизғин тарзда кечган тадбирда ўзбекистонликларнинг маҳаллий статистика маълумотларига нима учун ишонмаслигига ҳам ойдинлик киритилди. Бу хусусда фикр билдирган Иқтисодиёт вазири биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев асосий сабаб инфляция даражасини ўлчаш механизмлари халқаро андозаларга мос эмаслиги ва халққа рақамлар аниқ, тушунарли етказилмаётганлигида эканини таъкидлади. 

Мубин Мирзаев

“Бизнинг халқимиз нима учун статистика маълумотларига ишонмайди? Бунинг бир сабаби қўмита маълумотларни аниқ, равон тилда тушунтиролмаяпти. Яна бир сабаб. Бу инфляция даражасидир. Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистондаги бу йилги инфляция даражасини 15 фоиз деб баҳолаган бўлса, биз шу рақамга яқинлаштирдик, бироқ у 14 фоизни ташкил этмоқда. 

Чунки, мавсумий омилларни ХВЖ ўзгармас вазнларда ҳисоблайди, бизда ўзгарувчан. Мисол учун, ёзда мева-сабзавотларни нархи тушганда ҳажмини кўтарамиз, нархлар кўтарилганда вазнни туширамиз. Шунинг учун биз инфляция даражасини тўғри, аниқ ҳисобласак, халқимизнинг статистикага ишончини оширишимиз мумкин. Масалан, ХВЖ маълумоти бўйича мевалар нархи 21 фоизга ошган, бизни ҳисоб-китоб бўйича нарх тушган. Сабзавотлар нархида ҳам шу ҳолатни кўриш мумкин. ХВЖ 10 фоизга ошганини уқдирмоқда, бизнинг услуб бўйича 30-40 фоиз тушганини кўриш мумкин.

Айни шу ҳолат, рақамлардаги номутаносибликлар халқнинг маҳаллий статистика маълумотларига ишонмаслигига олиб келмоқда. Буни бартараф этиш учун статистик ҳисоб-китобларни халқаро андозаларга мослаштириш керак бўлади”, - деди Мубин Мирзаев.

Мавзуга оид