Статистика қўмитаси эълон қилган маълумотларга кўра, 2021 йил биринчи чорагида аҳоли сони 34,695 нафарга кўпайган.

Aҳоли реал умумий даромади 9,8 фоизга ошган. Ялпи ички маҳсулот ўсиши биринчи чоракда 3 фоизни ташкил этди.

Транспорт соҳасида юк айланмаси 2,8 фоизга ошган. Шунингдек, саноат ишлаб чиқариш, хизматлар ҳажми, қишлоқ ва ўрмон хўжалигида ўсиш 3 фоиздан юқорини ташкил этган.

Бироқ транспорт (йўловчи айланмаси бўйича), қурилиш ва чакана савдода тикланиш қийин кечмоқда. Бу ушбу соҳалардаги ўсиш ўтган йилнинг мос давридаги ўсишга ета олмаганида намоён бўлди. Масалан, қурилиш ишлари ҳажми 2020 йил биринчи чоракда 106,5 фоиз ўсишни ташкил қилган бўлса, жорий йил шу даврида соҳада ўсиш 100,5 фоизни кўрсатди.

Aввалроқ, март ойида Ўзбекистонда нархлар 0,8 фоизга қимматлагани маълум қилинган эди.