Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испания чемпионатида уч футболчи 15 ёшли қизни зўрлашда гумонланмоқда
Испаниянинг иккинчи дивизионида кураш олиб борувчи «Арадина» футбол клуби ўйинчилари 15 ёшли қизни зўрлашда айбланмоқда, деб хабар берди As.
Нашр маълумотларга кўра, бу Карлос Куадрадо Сантос, Рауль Кальво ҳамда Виктор Родригес Рамосдир.
Терговга кўра, жабрланувчи уйига қайтаётганида, уни футболчилар кўриб қолишган ҳамда жинсий алоқага киришни таклиф қилишган. Қиз рад жавобини бергач, улар томонидан зўрланган.
Бошқа версияга кўра эса, қиз жинсий алоқага рози бўлган, бироқ Испания қонунчилигига кўра бу жиноят саналади, сабаби 16 ёшдан кичик болалар билан жинсий муносабатда бўлиш тақиқланган.
Тергов олиб борилаётган вақтда футболчилар қамоққа олинди, уларга гаров эвазига озодликка чиқиш имконияти ҳам тақдим этилмаган.
Мавзуга оид
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
15:15 / 16.06.2026
Африкача мастер-класс: Кабо-Вердедан нималарни ўрганиш керак?
13:30 / 16.06.2026
Тошкентда мактаб ўқувчилари иштирокидаги жиноий гуруҳ ушланди
20:25 / 10.06.2026