Жаҳон | 22:44 / 15.12.2017
15646
1 дақиқада ўқилади

Исроил ҳарбийлари ўт пуркагичдан фойдаланишни бошлади. Ҳалок бўлганлар бор

Фото: Reuters

Исроил ҳарбийларининг ўт очиши оқибатида 4 нафар фаластинлик аҳоли вакиллари ҳалок бўлди. Жума куни Исроил Мудофаа вазирлиги аскарлари газ пуркагич воситаларини ишлатиши туфайли 150 нафар фаластинлик намойишчи оғир тан жароҳати билан шифохона ётқизилган.

АҚШ президенти Дональд Трампнинг Ал-Қудс юзасидан берган баёнотидан сўнг, шаҳарнинг шарқий қисмида яшовчи ҳамда эгаллаб олинган Вест Банк ҳудуди атрофида намойишлар авж олди. Намойишчилар кўпи фаластинлик бўлиб, тош ва майда рўзғор буюмлари билан қуролланиб кўчадаги тартибсизликларга сабабчи бўлмоқда.

Reuters'нинг ёзишича, Исроил ҳарбийлари замонавий қурол-яроғ воситаларидан ишлатишни бошлаган. Асосий кучларини Ғазо секторига ўзгартираётган ХАМАС гуруҳи аъзолари учинчи интифада ҳаракатини бошлашини маълум қилганди.

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид