Ўзбекистон | 14:58 / 15.12.2017
7991
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда реклама, ноҳалол рақобат ва интеллектуал мулк бўйича семинар-тренинг ўтказилди

Жорий йилнинг 14 декабрь куни “Пойтахт” бизнес марказида “Дори воситалари: реклама, ноҳалол рақобат ва интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш асослари” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Интеллектуал мулк агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш агентлиги, «Legalmax Intellectual Property» муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилишга кўмаклашиш фирмаси, хорижий ва маҳаллий фармацевтика компаниялари ҳамда ишлаб чиқарувчилари вакиллари ва расмий дилерлари ҳамда ОАВ иштирок этдилар.

Давлат рақобат қўмитаси бошқарма бошлиғи Д. Азимов раислигида бўлиб ўтган семинар-тренингда қўмита бош мутахассиси В.Дубровская, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўлими бошлиғи М.Ибрагимова, Интеллектуал мулк агентлиги етакчи эксперти З.Парпиев ўз билим ва тажрибалари билан тадбир иштирокчиларини яқиндан таништиришди.

Тадбир иштирокчиларига дори воситалари ва тиббий буюмларни реклама қилишда қўйиладиган асосий талаблар, вояга етмаганлар учун мўлжалланган дори воситаларини реклама қилиш учун рухсатнома олиш тартиби, дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатга олиш тартиби, фармацевтика соҳасида интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш ва ноҳалол рақобатга йўл қўймасликка доир асосий талаблар, амалга оширилаётган ишлар ва амалий тажрибалар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Бўлиб ўтган семинар-тренинг фармацевтика соҳаси вакилларини соҳага оид билимларини янада мустаҳкамлашга, амалий тажриба алмашишга ҳамда фаолият самарадорлиги билан боғлиқ кўникмалар билан яқиндан танишиш ва уларнинг олдида турган айрим масалаларнинг ўз ечимини топиш имконини беради. 

Мавзуга оид