Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШнинг КХДР билан музокаралар учун шарти айтилди
Фото: Reuters
АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсоннинг маълум қилишича, Вашингтон ва Пхеньян ўртасидаги музокаралар учун КХДР ўзининг ракета синовларини тўхтатиши лозим, деб хабар бермоқда Reuters.
"Шимолий Корея музокаралар столига ўтириши лозим. Биз КХДРга босим ўтказишда давом этамиз, бу натижага эришилмагунга қадар давом этади", - дея айтиб ўтди Тиллерсон.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ давлат котиби АҚШ Россия ва Покистонни айблагани, КХДР бўйича “шов-шувли” баёнотлар бергани хабар қилинганди. АҚШ КХДР билан “исталган вақтда” музокараларга тайёр, деганди у. "КХДР ҳукумати музокаралар столига ўтириши керак. Биз улар билан исталган вақтда гаплашишга тайёрмиз, улар буни хоҳлаши керак, холос", - деган Тиллерсон. Унинг таъкидлашича, "КХДР ҳар бир янги ракета синови билан жаҳон ҳамжамиятидан узоқлашишда давом этади".
Мавзуга оид
20:33 / 16.05.2026
Трамп ИШИД етакчиларидан бири йўқ қилинганини айтди
10:10 / 16.05.2026
АҚШ ва Эрон ўртасидаги “кўприк” — Асим Мунир қай тарзда асосий воситачига айланди?
08:37 / 16.05.2026
Трамп: Хитой ҳукумати Жимми Лайни озод қилиш ниятида эмас
09:30 / 15.05.2026