Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда кучли туман, қатор авиарейслар кечиктирилди
Тошкент шаҳрида кузатилаётган кучли туман пойтахт аэропортидаги қатор авиарейсларнинг кечиктирилишига сабаб бўлди. Бу ҳолат бўйича «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК расмий сайтидаги онлайн-табло маълумотлари дарак бермоқда.
Хусусан, 16 декабрь куни соат 9:20даги маълумотларга кўра, Олмаота (HY 764), Урумчи (HY 508), Москва (HY 602), Истанбул (HY 274), Санкт-Петербург (HY 632), Ригадан (HY 104) учиб келиши лозим бўлган самолётларнинг қўниши кечиктирилган.
Бундан ташқари, Москва (HY 603) ҳамда Амритсар/Деҳли (HY 425) рейсига чиқиш ҳам кечиктирилмоқда. Шаржа (HY 331) ва Бангкокка (HY 533) бўлган рейсларга эса йўловчиларни рўйхатдан ўтказиш давом этмоқда.
Ички йўналишларда эса Фарғона (HY 86), Навоий (HY 24), Урганч (HY 56), Навоий (HY 38), Самарқанддан (HY 44) бўлган самолётларнинг қўниши кечиктирилди. Урганч (HY 51), Қарши (HY 79), Бухоро (HY 21) рейсига чиқиш кечиктирилмоқда.
Қайд этилишича, бунга кўриш масофаси пастлиги сабаб бўлган – қарийб 50 метр.
Мавзуга оид
09:10
АЭС нархи очиқланди, йирик пудрат схемаси фош бўлди — ҳафта дайжести
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
17:12 / 05.06.2026
“Тошкентни дунёдаги энг қулай шаҳарлардан бирига айлантирамиз” – ҳоким Шавкат Умрзоқов билан суҳбат
08:41 / 05.06.2026