Жаҳон | 19:38 / 17.12.2017
14056
1 дақиқада ўқилади

БААда бинафша рангли булутлар кузатилди

Фото: Suwaid Al Kutbi/ Instagram

Бирлашган Араб Амирликларининг Миллий метеорологик хизмати энг шимолий Рас-ал-Ҳайма амирлигида кузатилган бинафша рангли булутлар видеосини намойиш қилди. Ушбу ҳолат 16 декабрда момақалдироқ вақтида кузатилган.    

Метеорологик хизмат маълумотларига кўра, ёмғирли об-ҳаво 18 декабргача сақланиб қолади.  

Мамлакатда охирги кунлар ёғингарчилик чақириш учун сунъий равишда булутлар ҳосил қилинмоқда. Жорий йил бошидан 25 та шундай операция амалга оширилган.    

БААда булутларни ҳосил қилиш дастури 1990-йилларда бошланган. Махсус самолётлар мунтазам равишда бундай операцияларни амалга ошириб келади. Булутларни ҳосил қилиш асосан мамлакатнинг шимоли-шарқидаги тоғли ҳудудларда амалга оширилади. Таъкидланишича, бу жараёнда безарар кимёвий моддалар қўлланади.

БМТнинг прогнозига кўра, 2030 йилга келиб дунё аҳолисининг ярми сув етишмаслигидан азият чекади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид