Чилиликлар кимни танлайди: президентлик сайлови бошланмоқда
Дунёда мис ишлаб чиқаришда етакчи бўлган чилиликлар бугун, 17 декабрь президентлик сайловида қатнашади. Халқ ҳукуматни марказ-сўл сиёсатчиларига қолдирадими ёки ўнг қўл вакилларига эргашиб, Лотин Америка давлатлари билан яқинлашувни ҳис этадими, буларнинг барчаси тез орада маълум бўлади.
Собиқ президент, 68 ёшли миллиардер Себастьян Пиньера биринчи давра сайлов натижаларига кўра, асосий номзодлардан бири сифатида қайд этилган бўлса ҳам, қисман кам миқдордаги овозларни тўплаганди. Мустақил сиёсатчи, 64 ёшли журналист Алехандро Рене Гильер эса марказ-сўл қанот вакиллари томонидан тавсия этилган.
Иккала номзод ҳам Чили иқтисодиётида бозор қоидаларини қатъий жорий этиш, маъмурий буйруқбозликни тугатиш бўйича ваъдаларни эълон қилган. Лекин, Пиньера тадбиркорларни гиперфаолликка чақириб, президент этиб сайланса, жорий этилган солиқлар тарифларини камайтиришини айтган. Унинг сиёсий рақиби Гилер эса амалдаги президент Мишель Бачелетнинг таълим ва меҳнат ресурслари тизимидаги ислоҳотларини қаттиқ танқид қилган.
Мавзуга оид
10:19 / 25.04.2024
Чилининг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
18:48 / 07.02.2024
Миллиардер ва Чили собиқ президенти Себастян Пинера вертолёт ҳалокатида вафот этди
21:02 / 04.02.2024
Чилида ҳалокатли ўрмон ёнғинлари. Қурбонлар сони 100 дан ошган
13:06 / 16.02.2023