21:45 / 17.12.2017
10216

Кун троллинги. Энди «Манчестер Сити» футболчилари Моуриньо«автобус»и ҳақида куйлашди (видео)

«Манчестер Сити» футболчилари Англия премьер-лигасининг «Тоттенҳэм»га қарши учрашувидан (4:1) кейин кийим алмаштириш хонасида «МЮ» бош мураббийи Жозе Моуриньонинг «автобус»и ҳақида қўшиқ куйлади.

Ғалаба тантана қилинаётганда олинган видео «шаҳарликлар» ҳимоячиси Бенжамен Менди томонидан олинган бўлиб, унинг танишларидан бири тасвирларни ижтимоий тармоқларга жойлаштирган.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» бир ҳафта муқаддам, «Манчестер Юнайтед» уйига сафар уюштириб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Учрашув якунлангач, иккала жамоа мураббий ва футболчилари орасида тортишувлар кузатилганди. «МЮ» бош мураббийи Жозе Моуриньо «Манчестер Сити» футболчиларини рақибга нисбатан ҳурматсизликда айблаган ва ғалабани баланд овозларда нишонламасликларини сўраганди.

Top