23:33 / 17.12.2017
13723

Пентагон НУЖларни ўрганиш учун миллионлаб доллар сарфлаган – ОАВ

Фото: Pixabay

Пентагон 10 йил давомида номаълум учар жисмларни ўрганиш билан шуғулланган. Пентагонда таъкидланишича, НУЖлардан баъзилари АҚШнинг ҳарбий самолётларидан илғорроқ бўлган.

Пентагон 10 йил аввал конгресс кўрсатмаси билан НУЖларни ўрганиш бўйича норасмий дастурни яратган. АҚШ бу дастурни қўллаб-қувватлаш учун 20 млн доллардан кўпроқ маблағ сарфлаган, деб хабар бермоқда Politico нашри.

Дастлаб ҳарбийлар НУЖларни ўрганиш заруратини улардан баъзилари “АҚШ ва хорижий давлатлар ихтиёрида бўлган ҳарбий самолётлардан “илғорроқ” бўлгани билан тушунтиришган. “Баъзи ҳолларда улар шундай ноодатий ва тез ҳаракатланишардики, гўёки улар физика қонунларига чақириқ ташлаётгандек туюларди”, деб айтмоқда нашр суҳбатдошлари.

АҚШ конгресси собиқ аъзосининг айтишича, бу дастурнинг яратилишига америкалик мутахассисларнинг бирор-бир хорижий давлат, эҳтимол Хитой ёки Россия “АҚШга хавф солиши мумкин бўлган кейинги авлоддаги технологияни яратгани” ҳақидаги тахминлари эҳтимолий сабаблардан бири бўлган.

Top