Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Ўзбекистонга ЖСТга аъзо бўлишда ёрдам беради
Жорий йилнинг 14 декабрь куни Ташқи савдо вазирлигида Марказий Осиё ва Жанубий Осиё бўйича савдо вакили ёрдамчиси Марк Линскотт бошчилигидаги АҚШ делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.
Америка томони 2017 йилнинг 12 декабрь куни Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё ва АҚШ давлатлари ўртасида савдо ва инвестиция бўйича келишув Кенгаши доирасидаги йиғилишга (ТИФА) юқори баҳо берди.
Шунингдек, учрашув чоғида томонлар Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига киришига оид масалаларни муҳокама қилдилар. Бундан ташқари, Ўзбекистон АҚШнинг тариф преференцияси умум тизими ва интеллектуал мулкни ҳуқуқий ҳимоялаш бўйича аъзолигига тегишли масалаларни атрофлича кўриб чиқдилар.
Ўзбекистон Республикасининг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнига техник ёрдам кўрсатиш бўйича келишувларга эришилди. Ушбу масалаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги ходимлари ва АҚШнинг савдо ваколатхонаси офиси билан доимий алоқа ўрнатилишига келишиб олинди.
Мавзуга оид
23:54 / 05.07.2026
Трамп Анқарада Зеленский билан учрашиши мумкин
12:48 / 05.07.2026
АҚШ мустақиллигининг 250 йиллигини дабдаба ва мушакбозлик билан нишонлади (фоторепортаж)
05:49 / 05.07.2026
Путин Трампни мустақиллик билан табриклаб, Россияга таклиф этди
19:55 / 04.07.2026