Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Филиппинда кўчкилар ва сув тошқинлари, қурбонлар кўп
Филиппинда юз берган кўчкилар ва сув тошқинлари натижасида 27 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Philippine News Agency хабар бермоқда.
Хабарларга қараганда, сув тошқинлари кўприкларга ҳам жиддий зарар етказган, бир неча шаҳар мамлакатнинг қолган қисмидан тўсилиб қолди.
Шунингдек, 24 киши бедарак йўқолгани маълум қилинмоқда. Минглаб одамлар табиий офат оқибатлари туфайли ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлишди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Вьетнамнинг марказий ва шимолий қисмида кузатилган сув тошқинлари оқибатида 68 киши ҳалок бўлгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
21:00 / 07.05.2026
Тўққизта ҳудудда сел келиш хавфи эълон қилинди
09:15 / 04.05.2026
“Амаллаб чорваларни олиб чиқиб кетдик” – сел келган Рапқондан репортаж
19:02 / 21.04.2026
Уруш тугаганига ишонмаган “самурай” – 1974 йилгача Филиппинда жанг қилган япон зобити ким эди?
18:30 / 05.04.2026