Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кобулда махсус хизматлар маркази жангарилар ҳужумига учради (видео)
Афғонистон пойтахти Кобулнинг ғарбий қисмидаги қурилиши тугалланмаган бино бир гуруҳ қуролланган шахслар томонидан эгаллаб олинди. Иншоот маҳаллий махсус хизматларнинг машғулот маркази ёнида жойлашган, деб хабар бермоқда Tolo телеканали.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, жангарилар бинода яшириниб ўтиришибди ҳамда марказни ўққа тутишмоқда.
Афғонистон ИИВ маълумотларига кўра, воқеа жойига хавфсизлик кучларининг қўшимча бўлинмалари юборилган.
Қурбонлар ҳақида хабарлар ҳозирча йўқ. Шу билан бирга, Tolo телеканали манбаси ҳам ҳужум натижасида жабрланганлар йўқлигини хабар берган.
Ҳеч бир гуруҳ ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олмади.
Мавзуга оид
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026