«МРБга раҳмат». Путин Трампга қўнғироқ қилди
Владимир Путин якшанба куни кечқурун АҚШ президенти Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқот ўтказди ҳамда Қўшма Штатлар етакчисига МРБ томонидан тақдим этилган маълумот учун миннатдорчилик билдирди. Тақдим этилган ахборот эса, Петербургда портлашлар содир этишга тайёргарлик кўраётган террорчиларнинг изига тушиш, топиш ва қўлга олишга ёрдам берди, дея хабар қилган Россия президенти матбуот хизмати.
Телефон мулоқоти Россия томони ташаббуси билан ўтказилди, дея таъкидлаб ўтишган матбуот хизматидан.
"Россия президенти америкалик ҳамкасбига АҚШ Марказий разведка бошқармаси томонидан тақдим этилган маълумот учун миннатдорчилик билдирди, у Санкт-Петербургдаги Қозон черковида, шунингдек, одамлар кўп тўпланадиган бошқа жойларда портлашларни содир этишга тайёргарлик кўрган террорчилар гуруҳининг изига тушишга, топишга ва қўлга олишга ёрдам берди", - дейилади Кремль матбуот хизмати хабарида.
МРБдан олинган маълумот, президентнинг қайд этишича, жиноятчиларни топиш, қидириш ҳамда қўлга олиш учун етарли бўлди.
Путин Трампдан МРБ директори ва бу маълумотни олган Америка разведкасининг тезкор ходимларига миннатдорлик сўзларини етказиб қўйишни сўради.
Россия президенти Қўшма Штатлар етакчисини, “рус махсус хизматлари АҚШ ва унинг фуқароларига нисбатан террорчилик хуружларига алоқадор маълумотни олишса, албатта, ва тезлик билан уни америкалик ҳамкасбларига шериклик алоқалари орқали етказишларига” ишонтирди, дея қайд этиб ўтишган матбуот хизматидан.
Ўз навбатида, АҚШ президенти Дональд Трампнинг Владимир Путинга маълум қилишича, Қўшма Штатлар махсус хизматлари Санкт-Петербургдаги эҳтимолий терактнинг олдини олишда ёрдам беришидан хурсанд бўлишди. Шунингдек, у МРБ директори Майк Помпеога қўнғироқ қилиб, унга Россия етакчисининг миннатдорлик сўзларини етказиб қўйган, дейилади Оқ уй хабарида. Трамп ва Путиннинг қайд этишича, терактнинг олди олингани – бу икки давлат ҳамкорлигининг ижобий намунасидир, дея аниқлик киритишган Америка маъмуриятидан.
"Россия президенти Владимир Путин бугун президент Дональд Трампга қўнғироқ қилиб, Қўшма Штатлар разведка хизматлари Санкт-Петербургда тайёрланаётган йирик террорчилик хуружи ҳақида аввалдан огоҳлантиришгани учун миннатдорлик билдирди. Россия ҳукумати АҚШ томонидан тақдим этилган маълумотга асосланиб, террорчиларни ҳужумдан аввал қўлга олишнинг уддасидан чиқди, бу ҳужум кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига олиб келиши мумкин эди. Ҳеч ким ҳалок бўлмади, ҳужум қилган террорчилар эса қўлга олинди ва ҳозирда ҳибсда сақланмоқда. Президент Трамп қўнғироқдан хурсанд бўлди ва президент Путинга шуни айтдики, Қўшма Штатларнинг барча разведка ҳамжамияти шунча умрларни сақлаб қолишда ёрдам кўрсатилганидан боши осмонга етди", - дейилади Оқ уй хабарида.
"Президент Трамп разведка йўналиши бўйича ҳамкорлик муҳим эканини таъкидлаб ўтди, бу террорчиларга, улар қаерда бўлмасин, зарба бериш учун керак. Ҳар икки етакчи ҳам шунга рози бўлдики, бу – ижобий нарсалар намунаси, улар икки мамлакат бирга ишласа, рўй бериши мумкин", - дейилади Оқ уй хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Санкт-Петербургнинг Виборг тумани суди Россия Федерал хавфсизлик хизмати томонидан қўлга олинган Евгений Ефимовни ҳибсга олиш учун санкция берди. У ИШИД тарафдори сифатида гумонланмоқда. Терговга кўра, Ефимов ўз шериклари билан якшанба куни Қозон черковида теракт содир этишни режалаштирган. Кейинчалик унинг тўрт нафар шериги ҳам қамоққа олинди.
Мавзуга оид
22:35 / 11.11.2024
«Трамп билан ҳам, Ғарб етакчилари билан ҳам мулоқот режаланмаяпти» — Песков
16:42 / 11.11.2024
Кремл Путин ва Трамп телефонда суҳбатлашганини рад қилди
14:42 / 11.11.2024
Американинг круиз компанияси Трамп сиёсатидан қочишни истаганлар учун дунё бўйлаб 4 йиллик саёҳат таклиф қилмоқда
12:57 / 11.11.2024