Жаҳон | 19:23 / 18.12.2017
20133
2 дақиқада ўқилади

Сурияда Иккинчи жаҳон уруши замонларига мансуб қуроллар қўлланилмоқда

Суриянинг Ҳалаб вилоятида жангарилар ва ҳукумат қўшинлари ўртасидаги тўқнашувларда 1938 йилги намунадаги М-30 гаубицалари қўлланилаётгани маълум бўлди. Ушбу қуролнинг жанг вақтида қўлланилаётгани видеоси YouTube’га жойлаштирилди.

Роликка берилган изоҳда маълум қилинишича, Сталин вақтидаги 122 миллиметрли гаубицалар Сурия қўшинлари ва уларнинг иттифоқдошлари томонидан Дирм-ал-Сайал ва Убайда аҳоли пунктларидаги тўқнашувларда қўлланилган.

Маълум қилинишича, бу қурол Суриядаги ихтилофда қўлланилаётган “Мста-Б” гаубицаларига қараганда анча эскириб қолган бўлса-да, жангариларга қарши ҳали ҳам самарали қурол ҳисобланади. 

Сурия армияси жангларда 1930-йилларда ишлаб чиқилган собиқ иттифоқ қуролларини қўллашга мажбур бўлгани ноябрь охирида маълум бўлганди. Жумладан, гап 1937 йилги намунадаги 152 миллиметрли МЛ-20 замбараги ва суриялик артиллериячиларнинг айтишича, “ўз кўрсаткичлари бўйича дунёда тенги йўқ” М-30 гаубицалари ҳақида кетган.

МЛ-20 ва М-30 артиллерия қуроллари Сурияга Собиқ иттифоқ томондан етказиб берилган ва маҳаллий ихтилофларда қўлланилган. Очиқ манбалардан олинган маълумотларга кўра, 2012 йилда Сурияда бу қуроллардан бир неча ўнлаб дона бўлган. Бундан ташқари, ушбу қуроллар Сурияга 2016-2017 йилларда Россия томондан ҳам етказиб берилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид