Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бойсунда ўз уйида марихуана сақлаган аёл қўлга тушди
Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги Юқори Мачай қишлоғида яшовчи Ж.Х. 61 ёшда. У аёл деган муқаддас номига иснод келтирди. Жиноятга қўл уриб, маҳалладошлари юзини ерга қаратди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан унинг уйи кўздан кечирилганда, қўшимча хўжалик биносида тўрт гугурт қутисига жойланган соф вазни 10,27 грамм марихуана гиёҳвандлик моддасини қонунга зид сақлаб келаётгани аниқланди.
Ж.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Айни пайтда тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:11 / 28.06.2026
Бойсундаги дор йўли аттракционида носозлик рўй берди
19:23 / 26.06.2026
«Бойсундаги авария 2027 йилда тўлиқ тўхтатилади» — Абдуғани Сангинов
08:26 / 25.06.2026
5 килограммдан ортиқ гашиш, марихуана ва минглаб дори воситалари аниқланди
11:45 / 18.05.2026