Ўзбекистон | 14:41 / 19.12.2017
28132
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда Ўзбекистоннинг 48 фуқароси қутқарилди

Қозоғистонлик полициячилар Самара-Чимкент трассасида Ўзбекистоннинг тахминан 50 нафар фуқаросини қутқаришди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикасининг Актюбинск вилояти Ички ишлар департаменти матбуот хизмати хабар тарқатган.

«15 декабрь куни Самара-Чимкент трассасида, Иргиз аҳоли пункти яқинида Россия Федерациясидан Ўзбекистонга ҳаракатланиб келаётган автобус бузилиб қолди. Бу носозлик фожиа билан якун топиши мумкин эди, чўлда ҳаво ҳарорати 23 даража совуқ бўлган», - дейилади хабарда.

Ички ишлар департаменти маълумотига кўра, автобусда Ўзбекистоннинг 48 фуқароси бўлган, улар Россиядан қайтишаётган эди. Воқеа жойига етиб келган қозоғистонлик полициячилар ҳолатга баҳо бериб, фавқулодда вазиятлар бўйича махсус техникани чақиртиришди ҳамда йўловчиларни ўтказиб, уларни трассада барпо этилган иситиш пунктига олиб боришди.

Мавзуга оид