Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони мудофаа кучлари Ар-Риёдга ҳужумни қайтаришди
Саудия Арабистони бошчилигидаги халқаро коалиция яманлик ҳусийлар томондан отилган баллистик ракета уриб туширилганини маълум қилди. Бу ҳақда Sky News Arabia телеканали хабар берди.
“Ракета кучлари Ар-Риёддаги Ямам саройига Burkan баллистик ракетаси отилганини маълум қилди”, деб ёзган ўз навбатида “Ансор Аллоҳ” исёнчи ҳаракати вакили твиттерда.
Reuters ахборот агентлиги аввалроқ гувоҳларга иқтибос келтирган ҳолда, Ар-Риёдда гумбирлаш овозлари эшитилгани ва қора тутун кўринганини маълум қилган.
Саудия Арабистони ракеталар ҳужумига қарши мудофаа тизимлари ноябрь боши ва охирида Ямандан отилган иккита баллистик ракетани уриб туширганди. Биринчи ракета 4 ноябрда Ар-Риёддаги халқаро аэропорт яқинида, иккинчиси 30 ноябрда мамлакат жанубидаги Ҳамис-Мушайт шаҳри яқинида уриб туширилган.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026