Яманда 7 миллиондан кўпроқ одам очарчиликдан азият чекмоқда
3 йилдан бери қуролли ихтилоф давом этаётган Яманда аҳолига озиқ-овқат етишмовчилиги хавф солмоқда. Бундан Oxfam гуманитар бирлашмаси огоҳлантирмоқда.
Яманда ихтилоф йиллари давомида 5300 киши ҳалок бўлган, 3 млн киши ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган ва бир млн.га яқин киши вабога чалинган.
Яманда, шунингдек, ёнилғи ва дори-дармон етишмовчилиги кузатилмоқда.
Яманнинг асосий портларининг блокада қилиниши мамлакатда озиқ-овқат маҳсулотларининг кескин қимматлашишига олиб келган. Яманда 7 млн.дан кўпроқ одам очарчилик хавфига тўқнаш келди.
“Яманнинг вабо тарқалган шаҳарлари ва қишлоқларида ичимлик суви мавжуд эмас. Кўплаб шифохоналарда дори-дармон йўқ, бўғма касаллигига (дифтерия) чалиниш ҳолатлари кўпаймоқда”, деб айтилган хабарда.
Яманда 2014 йилдан бери “Ансор Аллоҳ” шиалар ҳаракати исёнчилари ва мамлакат президенти Абдураббо Мансур Ҳодийни қўллаб-қувватловчи ҳукумат қўшинлари ўртасидаги ихтилоф тўхтамаяпти.
Мавзуга оид
11:20 / 11.11.2024
АҚШ Ямандаги ҳусийчиларнинг қурол омборларига зарба берди
14:30 / 04.11.2024
Суданда вабо эпидемияси 852 кишининг ҳаётига зомин бўлди
12:09 / 12.10.2024
Коллективлаштиришнинг салбий оқибатлари: СССРда очарчиликдан ҳалок бўлган одамлар
00:28 / 19.09.2024