Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда 10 жиноятчи минглаб одамлар кўз ўнгида қатл этилди
Фото: kabarlar.org
Хитойнинг Луфэн шаҳрида (Гуандун вилояти) минглаб одамлар кўз ўнгида жиноятчиларга ўлим жазоси эълон қилинди. Бу ҳақда 163.com портали хабар бермоқда.
Стадионга 12 жиноятчи олиб келинган. Уларнинг кўпчилиги гиёҳванд моддалар сотиш, қолганлари эса қотиллик ва талончилик учун айбдор деб топилганлар.
Жиноятчилар воқеа жойига полиция юк машиналарида келтирилган. Ҳар бир жиноятчини бир нечта полиция қўриқлаб келган. Судланганлар бирин-кетин платформага олиб чиқилиб, уларга ҳукм ўқиб эшиттирилган. Судланганлардан 10 нафари ўлим жазосига маҳкум қилинган ва шу ернинг ўзида ҳукм ижро этилган.
Бу қатл жараёнига одамлар ижтимоий тармоқлар орқали чақирилган.

ОАВ маълумотларига кўра, Хитойда ҳар йили бутун дунёдагидан кўпроқ одам қатл этилади. Қатлларнинг аниқ сони ошкор қилинмайди ва давлат сири ҳисобланади. Хитойда ўлим жазоси иқтисодий жиноятлар ва гиёҳванд модда сотганлик учун ҳам қўлланади. Ҳозирда Хитойда омма олдидаги қатллар камдан-кам амалга оширилади.

Мавзуга оид
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026
Хитойда Бирма мафиясининг яна тўрт аъзоси қатл этилди
23:40 / 30.01.2026
Панама канали Хитой компаниясидан олиб қўйилди
20:07 / 30.01.2026