Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Сиёсий мухолифларидан бири унинг буйруғи билан ўлдирилган». Қодировга қарши санкцияга изоҳ берилди
АҚШ молия вазирлиги Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзон Қодировга нисбатан санкциялар жорий этиш тўғрисидаги қарорга тушунтириш берди, деб ёзади Russia Today.
Қайд этилишича, Чеченистон раҳбарига нисбатан санкциялар республикада инсон ҳуқуқларининг бузилаётгани сабабли жорий этилган.
«Хорижий активлар устидан назорат офиси томонидан Рамзон Қодиров виждон эркинлиги, фикр ва йиғинлар эркинлиги, Россияда адолатли суд ва демократик сайловларга бўлган ҳуқуқ каби жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинган инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилиши учун масъул деб топилди», — дейилади идоранинг расмий сайтида.
АҚШ Молия вазирлигидагиларнинг таъкидлашича, Қодиров «судсиз жазолаш, қийноқлар ва инсон ҳуқуқларининг поймол этилиши»га дахлдор. «Қодировнинг сиёсий рақибларидан бири унинг буйруғига кўра ўлдирилган», — дейишган идорадагилар ва эҳтимол, бу билан Борис Немцовни назарда тутишган.
Эслатиб ўтамиз, бугун Рамзон Қодиров дохил Россиянинг беш фуқароси АҚШ молия вазирлигининг «Магнитский рўйхати» деб аталувчи санкциялар рўйхатига қўшилди.
Мавзуга оид
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
18:03 / 19.05.2026
Қирғизистонда санкциялар таҳдиди туфайли 50 та корхона тугатилди
09:16 / 12.05.2026
ЕИ исроиллик кўчманчиларга қарши янги санкцияларни келишиб олди
22:18 / 25.04.2026