Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Лондонга ташрифи чоғида қиролича билан учрашмасликка қарор қилди – ОАВ
АҚШ президенти Дональд Трамп Британия бош вазири Тереза Мэйга мамлакатга келаси йили аниқ ташриф буюриши, бироқ қиролича Елизавета II билан учрашмаслиги ҳақида хабар берди. Бу ҳақда Daily Mail ёзмоқда.
Давлат раҳбарлари Трампнинг Лондонга амалий ташрифини муҳокама қилишган, у 2018 йилнинг февраль ойи охирларига мўлжалланган. Қўшма Штатлар президенти унинг давомида АҚШ элчихонаси янги биносининг очилиш маросимида қатнашади ва Мэй билан музокаралар ўтказади.
Бироқ қиролича билан учрашув ўтказилмайди – бунинг учун Британияга амалий билан эмас, балки давлат ташрифи билан келиш керак, дея таъкидлайди газета.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британия пойтахти мэри Содиқ Хон ал-Қудс билан боғлиқ вазият фонида Қўшма Штатлар етакчиси Дональд Трамп Лондонга ташрифни режалаштирмагани маъқуллиги ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
08:44 / 02.06.2026
Сассекс университети Ўзбекистонда кампус очиш имкониятини кўриб чиқмоқда
21:22 / 22.05.2026
Британияда TikTok ва YouTube болалар учун хавфсиз эмас деб топилди
23:07 / 20.05.2026