Жаҳон | 17:30 / 20.12.2017
18589
2 дақиқада ўқилади

Украина Донбассга «бомбалар ёмғири» ёғдирмоқчи

Фото: © РИА Новости

Украиналик ҳарбийлар 600тага яқин артиллерия қуролларини жанговар ҳолатга келтиришди. Улар Донбассдаги айирмачиларнинг позицияларини оммавий равишда ўққа тутишга тайёрланишмоқда. Бу ҳақда «Вестник Мордовии» хабар тарқатди.

Бундай топшириқ 220дан ортиқ 2С1 «Гвоздика» русумли гаубица ва 300дан ортиқ 152 миллиметрли «Акация» танклари бошқарувчиларига келиб тушган. Бундан ташқари, «Гиацинт», «Мста-С» ҳамда 47 километр масофадаги нишонга зарба бера олувчи 203 миллиметрли «Пион» русумли артиллерия техникалари жанговар шай ҳолатга келтирилган.

Агентлик хабарида қайд этилишича, ўзи ҳаракатланувчи артиллерия техникаларидан ташқари, 1,2 мингдан ортиқ шатакка олинувчи ҳарбий техникалар ва ракета тизимлари ҳарбийлар ихтиёрида.

18 декабрь куни Донбассда икки томон бир-бирини тинч аҳоли пунктларини ўққа тутишда айблаганди. Бу таранг вазият россиялик кузатувчи-зобитлар Украина жануби-шарқида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга кўра ҳудуддан олиб чиқилиши фонида рўй берди.

Киевдагиларнинг ҳисоблашича, эскалацияни юзага келтиришдан мақсад украиналиклар кўз ўнгида Украина армиясини ёмонотлиқ қилишдир.

Мавзуга оид