Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВда Куба раҳбарининг истеъфога кетиши санаси маълум қилинди
Куба етакчиси Рауль Кастро ўз лавозимини 2019 йил 19 апрелда тарк этади.
El Nuevo Herald нашрининг ёзишича, Кастронинг истеъфога кетиши Куба давлат кенгашига сайловлар натижаларига кўра юз беради. 21 декабрда Куба парламенти бу сайловларни икки ойга ортга сурди ва энди улар 19 апрелда бўлиб ўтади.
Кубада мамлакат раҳбари икки лавозимни бажаради: давлат кенгаши раиси ва вазирлар кенгаши бошлиғи. Давлат кенгаши 31 аъзодан иборат бўлиб, парламент томондан сайланади.
Аввалроқ Кастро 2018 йилдаги сайловларга учинчи муддатга номзодини қўймаслигини айтган. Унинг эҳтимолий вориси мамлакатнинг биринчи вице-президенти 52 ёшли Мигель Диас-Канель ҳисобланади.
Рауль Кастро Кубани 2008 йил февралидан бошқариб келади. У Куба етакчиси лавозимини акаси Фидель Кастро истеъфосидан кейин эгаллаган. Сиёсатчи ҳозирда 86 ёшда.
Мавзуга оид
22:15 / 05.06.2026
Трамп Эрон масаласи «ҳал бўлгач» Кубадаги режимни ўзгартириш режасини эълон қилди
08:38 / 05.06.2026
Вашингтон Куба раҳбариятига босимни кучайтирмоқда
17:56 / 22.05.2026
Рубио Кубани АҚШ учун таҳдид деб эълон қилди
22:52 / 20.05.2026