Спорт | 21:55 / 21.12.2017
9120
1 дақиқада ўқилади

Олимпиадада иштирок этмайдиган россиялик спортчилар учун мусобақа ўтказилади

Фото: Владимир Гердо/ТАСС

Россияда хорижлик спортчилар иштирокида, 2018 йилги қишки Олимпиадада иштирок этмайдиган россиялик спортчилар учун мусобақа ўтказилади. Бу ҳақда Россия спорт вазири Павел Колобков маълум қилди. 

“Биз муқобил Олимпиада ўтказмаймиз. Олимпиада Халқаро Олимпия қўмитасига тегишлидир. Ҳозирда биз спортчиларимиз учун бир қатор мусобақалар ўтказиш масаласи ва уларга хорижий ҳамкасбларни таклиф қилиш имконини кўриб чиқмоқдамиз. Шунингдек, бу мусобақаларнинг мукофот жамғармасини тузиш имкони ҳам қаралмоқда. Агар спортчилар Олимпиадага боришмаса, бу уларнинг ҳуқуқлари. Улар натижалар кўрсатиб, бошқа мусобақаларда моддий даромад олиш имконини оладилар”, деб айтган вазир.   

Россиялик спортчиларга Пёнгчангдаги Олимпиадада Олимпия байроғи остида иштирок этишга рухсат берилган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид