Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанддаги «Алмаз - Золотой Дворец» тўйхонаси МИБ онлайн аукционига қўйилди
Фото: livejournal.com/radimir_87
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қошидаги Мажбурий ижро бюроси «Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК томонидан Самарқанд шаҳри Абдураҳмон Жомий кўчаси 29-уй манзилида жойлашган муҳташам тўйхона — «Алмаз - Золотой дворец» савдога қўйилди.
Аукцион 2018 йил 12 январь куни соат 9:00 дан 18:00 гача бўлиб ўтади. Аризаларнинг қабул қилиниши муддати 2018 йил 11 январь соат 9:00 гача.
Тўйхонанинг бошланғич нархи 2 миллиард 175 миллион 367 минг 814 сўм қилиб белгиланган. Савдода қатнашиш учун 5 фоиз миқдорда закалат пули тўлаш керак. Бу 108 миллион 708 минг 390 сўм 70 тийинни ташкил этади.
Маълумотларда айтилишича, 2012 йилда қурилган, 0,077 га майдонни эгаллаган, умумий қурилиш майдони 882 кв.м, фойдали ер майдони 236 кв.м., 2 қаватдан, 5 та хонадан иборат бинонинг 82 фоиз қисми хатланган.
KUN.UZ маълумотига кўра, тўйхона 2016 йилдан буён фаолият кўрсатмаётган эди. Маълум бўлишича, у аллақандай жиноий иш доирасида онлайн аукцион савдосига чиқарилган.
Мавзуга оид
09:42 / 23.01.2026
Остона ва Самарқанд ўртасида авиарейслар сони кўпаяди
17:23 / 17.01.2026
Фарғонада 3-, Самарқандда эса 4-синф ўқувчиси B2 сертификатини қўлга киритди
21:43 / 12.01.2026
Самарқанд шаҳри кенгайтирилади ва Самарқанд тумани тугатилади
10:01 / 07.01.2026