Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
5 та давлат дунё тақдирини ҳал қилишга ҳақли эмас – Эрдўған
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған БМТнинг структурасини ислоҳ қилишга чақирди.
“БМТ Хавфсизлик кенгашининг 5 доимий аъзоси дунё тақдирини ҳал қилишга ҳақли эмас. Боз устига, дунёни битта давлат бошқаришга умуман ҳақлимас”, деб айтган Эрдўған Анқарада.
Эрдўған БМТ Бош ассамблеясида Ал-Қудс бўйича қабул қилинган резолюцияга эътиборни қаратди.
Унинг айтишича, Туркия охирги онгача бу резолюция деярли 190 та давлат томондан қўллаб-қувватланишини кутган, бироқ вазиятга Оқ уй аралашиб, резолюцияни қўллаб-қувватлайдиган давлатларга молиявий ёрдамни тўхтатиш билан таҳдид қилган. “Қачондан бери одамлар истаги, давлатлар фикри сотиб олинадиган бўлди? Демократия тамойиллари халқлар истаги билан манипуляция қилишга йўл қўймайди. Аксинча ўйлайдиган барча мағлубиятга учрайди”, деб айтган Эрдўған.
Мавзуга оид
18:27 / 14.07.2026
БМТ Фарғона водийсини зилзила хавфи юқори ҳудудлар қаторига киритди
13:26 / 14.07.2026
Урушлар, оғир қарз юклари, валюталар заифлашуви, тенгсизлик ва азоб – Гутерриш бугунги дунё ҳақида нутқ сўзлади
10:55 / 14.07.2026
БМТ ҳусийчилар ва Саудия ўртасидаги кескинликдан хавотир билдирди
11:07 / 10.07.2026