Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Boeing дунёдаги илк учувчисиз ҳаво танкерини намойиш этди
Машҳур Boeing корпорацияси жамоатчиликка ўзининг авиацияни ҳавода ёнилғи билан таъминлашга мўлжалланган дунёдаги биринчи учувчисиз самолётини намойиш этди. New Atlas нашрида келтирилишича, учувчисиз ҳаво танкери авиаташувчилардан ажралиб чиқиш функциясига эга бўлиб, у ҳам ҳарбий, ҳам фуқаролик авиациясини ёнилғи билан таъминлайди.
Янги самолёт асосида Boeing MQ-25 учувчисиз авиацион тизимининг модификациялашган версияси ётади. Ундан, биринчи навбатда, F/A-18 Super Hornet, EA-18G Growler ва F-35C ҳарбий самолётларига ёнилғи етказиб беришда фойдаланилади.
Парвоз тизимининг ўзи ҳам қизиқ. Мустақил бошқарувли танкер ҳавога катапульта ёки ташувчи-самолёт ёрдамида чиқарилиши мумкин. Бундан ташқари, самолёт қанотлари йиғилади ва бу уни қўллаш учун жуда қулай қилади. Boeing Phantom Works компаниясининг ёнилғи қуйиш тизими дастурини бошқараётган АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг истеъфодаги адмирали Дон Гаддис шундай дейди:
"Boeing деярли 90 йилдан бери армия учун ҳарбий-денгиз самолётларини ишлаб чиқаради. Бизнинг тажрибамиз ёндашувимизга нисбатан ишонч бағишламоқда. Ишлаб чиқаришга доир шартнома имзоланиши билан, ёзги синовларга тайёрмиз. Лойиҳамиз мақсади - янги учувчисиз разведка ва зарб берувчи самолётларни ишлаб чиқиш".
Мавзуга оид
07:48 / 05.02.2026
Жаҳон авиабозоридаги талаб: Boeing ва Airbus’нинг 2025 йилги буюртма китоби
21:43 / 01.02.2026
Трампнинг босимлари оқибатида Кубада ёнилғи тақчиллиги бошланди
13:40 / 24.01.2026
Ўзбекистонда ёнилғи ишлаб чиқариш кўрсаткичлари эълон қилинди
11:45 / 01.11.2025