Light | 23:10 / 22.12.2017
27866
2 дақиқада ўқилади

Чекувчиларнинг ўпкасини ҳимояловчи маҳсулотлар номи маълум қилинди

Балтимордаги Жон Хопкинс Университети олимларидан иборат гуруҳ тадқиқотлар асосида олма ва помидорларнинг ўпкани даволай олишини исботлашди. Олимларнинг сўзларига кўра, помидор ва олма чекувчи инсон ўпкасини ҳимоялаши ва қайта тиклаши мумкин. "Ортодокс" тиббий портали шу ҳақида хабар берди

Маълум бўлишича, АҚШ олимлар гуруҳи ўпкани ҳимоялаш ва қайта тиклаш сирини кашф қилишнинг уддасидан чиққан. Шунингдек, тажриба давомида юқорида номлари қайд этилган маҳсулотларни истеъмол қилиш усуллари ва дозалари синаб кўрилди. Тадқиқотда иштирок этиш учун ашаддий чекувчилар танлаб олинди. 

Фото: KUN.UZ

Улар учун махсус рацион ишлаб чиқилиб, унга кўра, ҳар бир иштирокчи кунига бир неча олма бўлаклари ва икки помидор ейиши керак бўлган.

Тадқиқот натижасига кўра, обструктив ўпка касаллиги ривожининг пасайиши қайд этилган.

Тадқиқот жамоаси иштирокчиларидан бири Ванесса Гарсия-Ларсен ўпка билан боғлиқ муаммолардан азият чекаётган кишиларга ёрдам бериш учун бошланган лойиҳани давом эттиришга тайёр эканини билдирди.

Мавзуга оид