Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Девор ошиб ўғирликка тушган ва 8 млн сўмни ўмарган шахс ушланди
Янгийўл туман ИИБга уй бекаси, 1976 йилда туғилган Жамила Шодиева (келтирилган исм-фамилиялар ўзгартирилган) ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс, девордан ошиб тушиш йўли билан кириб, уйидаги сумкасидан саккиз миллион сўм пулини ва HUAWEI Y3 русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни 1992 йилда туғилган Ғулом Валиев содир этганлиги аниқланиб, ушланди.
Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.
Мавзуга оид
22:36 / 08.01.2026
Янгийўлда гўшти учун итини ўлдирган фуқаро ушланди
12:05 / 07.01.2026
Humans иловаси орқали 2 мингдан ортиқ шахснинг пуллари ўғирланган – манба
14:39 / 06.01.2026
Германия тарихидаги энг йирик банк ўғрилиги: биринчи муҳим далил топилди
11:55 / 03.01.2026