Жаҳон | 00:25 / 23.12.2017
11160
1 дақиқада ўқилади

Исроил бир қатор давлатлар билан Ал-Қудс бўйича музокаралар олиб бормоқда

Исроил бир неча давлат билан улар элчихоналарининг Ал-Қудсга кўчирилиши бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху СNN телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтган.

У бошқа давлатлар ҳам АҚШ ортидан Ал-Қудснинг Исроил пойтахти деб тан олишларига ишонч билдирди. “Биз ҳозир АҚШ таъкидлаганини айтиш ва ўз элчихоналарини Ал-Қудсга кўчириш имкониятини жиддий кўриб чиқаётган бир нечта давлатлар билан музокаралар олиб бормоқдамиз”, деб айтган Нетаньяху.

У гап қайси давлатлар ҳақида кетаётганини айтишдан бош тортган. “Мен буни айтишим мумкин, бироқ айтмайман, чунки муваффақиятга эришилишини истайман ва бунга катта имкониятлар бор, деб ўйлайман”, деб қўшимча қилган Исроил бош вазири. 

Мавзуга оид