Ўзбекистон | 21:19 / 23.12.2017
20551
2 дақиқада ўқилади

Жиззах ёшларига Ўзбекистон қуролли кучларининг салоҳияти намойиш этилди

Жиззах вилоят ҳокимлиги ва Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти - Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар ташкил топганлигининг 26 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида“ги фармойишига асосан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ташкил этилаётган “Миллий армиямиз-ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир” шиори остидаги “Армия ва ёшлар” фестиваль-акцияси ташкил этилди.

Ушбу акция Жиззах вилоят марказидаги Мустақиллик майдонида ўтказилиб, унда 10 мингга яқин жиззахлик ёшлар қатнашди. Бу ҳақда Жиззахдан Kun.uz мухбири Акмал Бинокулов хабар бермоқда.

Фестиваль-акцияда замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника кўргазмаси, ҳарбий хизматчиларнинг озиқ–овқат ва кийим–кечак таъминоти, ҳарбий хизматчиларнинг сафда қўшиқ билан юриши қўл жанги элементлари билан чиқишлар намойиш этилди.

- Бугунги фестивалдаги чиқишлар бу ерда жам бўлган минглаб мард ва жасур ёшларимизни ҳар томонлама етук, интеллектуал салоҳиятли, билимли, жамиятимизнинг барча соҳаларини ислоҳ қилишда иштирокини таъминлаш билан бир қаторда ватанпарварлик руҳини оширади - дейди Жиззах вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Салиев

Шунингдек, Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг махсус техникалари ҳамда техник қурол-яроғлари ва ҳарбий алоқа воситалари намойиш этилди.

Мавзуга оид