Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Киевда ҳарбийлар ва Порошенко тарафдорлари ўртасида тўқнашув рўй берди
Фото: Sergei Grits/AP
Киевдаги Мустақиллик майдонида миллатчилар ва Украина президенти маслаҳатчиси Юрий Бирюков ўртасидаги баҳс муштлашувга айланиб кетди. Бу ҳақда Hromadske хабар тарқатди.
Бу вақтда ҳудудда Порошенко тарафдорлари Михаил Саакашвилига қарши «Кофе на Крещатике» акцияси («Антимайдан») ўтказишаётганди. Акцияга мингдан ортиқ киши тўпланган.
Хабар қилинишича, «Азов» батальони аъзолари ва бошқа ҳарбийлар Бирюковдан «Мариуполни «Азов» эмас, 72-бригада жангчилари озод этгани ҳақидаги баёноти»ни қайтариб олишни талаб қилишган.
Бунга жавобан эса Бирюков унда «72-бригада жангчиларига ишонмаслик учун асоси йўқлиги»ни айтган.
Шундан сўнг акция иштирокчиларидан бири «Азов» аъзосига ташланган ва муштлашув бошланиб кетган.
Қайд этилишича, бу вақтда Бирюковни тарафдорлари воқеа жойидан олиб кетган.
Мавзуга оид
16:09 / 19.03.2026
Киев Ҳиндистондан қўлга олинган украиналикларни озод этишни сўрамоқда
11:55 / 14.03.2026
Saudi Aramco Украинадан дронлар сотиб олаётгани ҳақидаги хабарни рад этди
14:24 / 13.03.2026
ЕИ “Дружба” нефт қувури атрофидаги вазиятни текширмоқчи
13:52 / 13.03.2026