Тошкентда сайлов якунланди. Давомат 76 фоиз
Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов якунланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Ягона матбуот марказида Тошкент вақти билан соат 21.00 да оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ўтказилган брифингда Тошкент шаҳар сайлов комиссияси раиси Ҳ.Каримов маълум қилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, сайловда 1 миллион 188 минг 851 нафар пойтахтлик иштирок этган. Бу рўйхатга киритилган умумий сайловчиларнинг 76,2 фоизини ташкил этади.
«Шундай қилиб, «Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 41-моддасига мувофиқ Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлови ўтган, деб ҳисобланади.
Сайлов миллий қонунчилигимизга, унда белгиланган тенглик, очиқлик, ошкоралик ва адолатлилик каби демократик тамойиллар, халқаро стандартларга тўла мувофиқ ҳолда ўтказилди. Жойлардан сайлов қонунчилиги бузилгани ҳақида маълумот тушмади», дейилади ЎзА хабарида.
Жорий сайловда сайловчиларнинг Ягона электрон рўйхати ахборот тизими ҳуқуқий эксперимент сифатида амалга оширилди.
Янги тизим бир сайловчининг фақат бир рўйхатга киритилишини таъминлайди. Бу «Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддасида белгиланган «Ҳар бир фуқаро — сайловчи бир овозга эга» деган демократик сайлов тамойилини амалда таъминлайди.
Сайловчиларнинг Ягона электрон рўйхати сайловда иштирок этаётган сайловчилар сонини электрон тарзда ҳисоблаб бориш имконини ҳам яратади.
Ушбу тизимни кейинчалик янада такомиллаштириш ва мамлакатимиз сайлов амалиётига кенг татбиқ этиш кўзда тутилмоқда.
Брифингда ҳозирда Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашлари депутатлигига ҳар бир номзод бўйича берилган овозлар сайлов участкаларида санаб чиқилаётгани маълум қилинди.
Сайловнинг дастлабки натижалари 25 декабрь куни соат 16.00 да ўтказиладиган брифингда эълон қилинади.
Мавзуга оид
15:47 / 18.10.2021
МСК 3 кун давомида қанча сайловчи муддатдан аввал овоз берганини маълум қилди
12:39 / 18.10.2021
Ўзбекистон президентлигига номзодларнинг ишончли вакиллари ўртасида теледебат ўтказилади
11:31 / 18.10.2021
Танзила Норбоева хотин-қиз сайловчилар сонини маълум қилди
18:42 / 16.10.2021