Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кескин ўзгаради. 26 декабрь куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 26 декабрь куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 6-8 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади). Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиб, баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 2-7 даража илиқ, чўл ҳудудлари бўйлаб кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучайиши мумкин, кечқурун қорга айланиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, айрим жойларда кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда кучли ёғингарчиликлар бўлади (ёмғир, қор ёғади). Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Мавзуга оид
20:01 / 22.06.2026
Қурғоқчил ҳаво: жазирама ҳафта фермерлар учун қандай хавфлар туғдиради?
09:15 / 22.06.2026
NASA: Эл-Нино кучаймоқда, 2026 йилда об-ҳаво рекордлари эҳтимоли ортди
19:05 / 15.06.2026
Иссиқ ҳафтада жала ҳам кутилмоқда
14:05 / 13.06.2026