Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда ИШИДнинг 2 минггача жангариси борлиги маълум қилинди
Афғонистон армияси бош штаби бошлиғи Шариф Яфталий Афғонистонда ИШИД жангарилари сони 2 мингдан ошмаслигини маълум қилди.
Ўтган ҳафтада Россия президентининг махсус вакили, Россия ташқи ишлар вазирлигининг Осиё департаменти директори Замир Кабулов Афғонистонда ИШИД жангарилари сони 10 мингдан кўпроқ эканлигини, улар сафига жумладан Сурия ва Ироқдан жангарилар келиб қўшилаётганини маълум қилганди.
“Биз Афғонистонда ИШИДнинг 2 минггача жангариси борлигини тасдиқлаймиз”, деб айтган Яфталий.
Ўз навбатида Афғонистон ички ишлар вазири Воис Аҳмад Бармок Афғонистонда ҳаракат қилаётган жангарилари Сурия ва Ироқдан қайтиб келгани ҳақидаги тасдиққа қўшилмаслигини айтди.
“Бизнинг маълумотларга кўра, Афғонистондаги ИШИД минтақавий давлатлар махсус хизматлари томондан яратилган куч ҳисобланади”, деб айтган вазир.
Охирги ойларда Афғонистондаги вазият анча ёмонлашган. “Толибон” ҳаракати йирик шаҳарларга ҳужум қила бошлаган. Шунингдек, мамлакатда ИШИД таъсири кучайган.
Мавзуга оид
09:06 / 03.06.2026
Ўзбекистон Афғонистонга қишлоқ хўжалиги уруғликларини беғараз етказиб берди
09:00 / 03.06.2026
“Толибон” ва Россия: ҳарбий яқинлашув нимани англатади?
21:38 / 27.05.2026
Россия ва «Толибон» ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича келишувга эришди
18:25 / 25.05.2026