Хитойлик Қозоғистонга келиш учун 1,5 минг километрлик йўлни тракторда босиб ўтди
Хитойлик Одил Хамитхон Қозоғистоннинг Павлодар вилоятида қўним топиш учун 1,5 минг километрлик йўлни тракторда босиб ўтди. Бунинг учун эркакка бир ҳафта керак бўлган.
“Мен ҳар доим фарзандларим ўз асл юртларида яшашларини орзу қилганман. Биринчи марта мен Павлодар вилоятига апрелда келганман, вазиятни кўздан кечириб, маҳаллий раҳбарият билан гаплашганман ва ёзда бу ерга оилам билан келганман. Бу жойнинг ери ва табиати яхши, чорвадорлик учун қулай шароитлар мавжуд. Шу сабабли бу жойни танладик”, деб айтмоқда эркак.
Хамитхоннинг оиласи Хитойдаги барча мол-мулкини сотиб, Қозоғистонга йўл олган. Эркак рафиқаси ва икки фарзандини автобусга ўтказган, ўзи эса таниши билан тракторда йўлга тушган. Улар бир-бирлари билан алмашиб, тўхташларсиз белгиланган манзилга бир ҳафтада етиб келганлар.
Мавзуга оид
21:07 / 14.10.2024
Қозоғистон Ўзбекистонга Россия гази транзитини оширишга тайёрланмоқда
18:23 / 14.10.2024
Қозоғистонда Telegram офиси очилади
20:36 / 12.10.2024
Жиззахда Ўзбекистон-Қозоғистон қўшма ҳарбий машғулотлари ўтказилди
20:50 / 11.10.2024