Жамият | 17:10 / 26.12.2017
13218
2 дақиқада ўқилади

Худди жангари фильмлардагидек. Ангренлик шахс нафақахўрнинг уйини тунаш учун уни кузатган

Тошкент вилоятида мунтазам ташкил этилаётган профилактика тадбирлари жойларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда яхши самаралар бермоқда, деб ёзади ЎзА. 

Ангрен шаҳрида ўтказилган профилактика тадбирлари доирасида ҳудудда содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, уларни келтириб чиқарувчи омилларни ўрганиш, уларнинг олдини олиш бўйича корхона-ташкилот, маҳалла ва таълим муассасаларида учрашувлар ташкил этилиб, содир этилган жиноятлар муҳокама қилинди. 

Ангрен шаҳар ички ишлар бўлимидан маълум қилишларича, ҳудуддаги Майдон маҳалласида яшовчи ёлғиз нафақахўрнинг уйида ўғрилик жинояти содир этилган. Воқеа сабаблари ўрганилганда, айбланувчи Б.Расулов (исм-шарифи ўзгартирилган) аввалдан ўғрилик содир этишни мўлжал қилган манзилни кузатиб, сўнг амалга оширгани маълум бўлди. 

Муҳокамада фуқароларга бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш учун маҳалла посбони, профилактика инспекторига ўз вақтида хабар бериши лозимлиги хусусида тушунтириш ишлари олиб борилди. 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Қибрай тумани “Маданият” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган мулоқотда тез ва осон пул топиш илинжида гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятга қўл урган К.Усмоновнинг хатти-ҳаракати муҳокама этилди. 

Бу ножўя ҳаракат фош этилгач, К.Усмоновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши очилиб, вақтинча уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланилди. 

Мавзуга оид